Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Халқимнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун шахсан жавобгар эканимни ҳис этиб турибман» — Шавкат Мирзиёев

«Халқимнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун шахсан жавобгар эканимни ҳис этиб турибман» — Шавкат Мирзиёев

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлаган барча юртдошларимга миннатдорлик билдирди.

«Олижаноб ва бағрикенг халқимиз менга яна бир бор катта ишонч билдириб, буюк Ватанимиз тақдири учун бутун масъулиятни ўз  зиммамга  олиш  имконини берганини шу ҳаяжонли лаҳзаларда янада чуқур англаб, қалбим чексиз ғурур ва ифтихор туйғуларига тўлмоқда.

 Шу билан бирга, бугун елкамга қандай улуғвор масъулият олаётганимни, Ватанимиз мустақиллиги, 36 миллиондан зиёд азиз халқимнинг тинчлиги ва фаровонлиги учун шахсан жавобгар эканимни юрак-юрагимдан ҳис этиб турибман.

Мана шундай юксак ишонч учун, ҳурмат ва эътибор учун кўпмиллатли, мард ва донишманд халқимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан таъзим қиламан», – деди Президентимиз.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг