Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро медиатур: Янгиланаётган Жиззах журналистлар нигоҳида (фото)

Халқаро медиатур: Янгиланаётган Жиззах журналистлар нигоҳида (фото)

«Янгиланаётган Жиззах журналистлар нигоҳида» халқаро медиатури иш бошлади.

Тадбир шаҳар марказидаги Шароф Рашидов ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш, адибни давлат арбоби ва ижодкор сифатида таништириш анжуманидан бошланди.

Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкали жойлашган майдондаги шеърият ва маданият байрами аввалги қисмнинг мантиқий давоми бўлди. Жуфтлик ижодкор музейидаги Зулфия ва Ҳамид Олимжоннинг қўлёзмалари, бир замонлар эгнида бўлган кийимлар энг қизиқарли экспонатлар, деб баҳоланди.

SBHRAMAM — ахборот технологияларига ихтисослашган халқаро олий таълим университетидаги учрашув тадбирга ўзига хослик бағишлади.

Шу куннинг ўзида ўнлаб жиззахлик журналистларга Ўзбекистон журналистлар уюшмасига аъзолик билетлари топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг