Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро форум ўз ишини якунлади

Халқаро форум ўз ишини якунлади

Фото: «Senat.uz»

2021 йил 24 июнь куни «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» Халқаро форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати хабар берди.

Икки кун давомида тўпланган ва эришилган натижалар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал қилишнинг самарали ечимлари, истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Якунловчи сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т. Нарбаева иштирок этиб, бугун Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик ниҳоятда муҳимлигини қайд этди.

Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг ролини янада ошириш, парламент назорати самарадорлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюциясини қабул қилиш таклифи парламент аъзолари ва хорижий экспертлар томонидан қўллаб-қувватлангани таъкидланди.

Тадбирда глобал форумни ҳар икки йилда ўтказиш, ушбу даврда ҳамкорликда амалга оширган ишлар, эришган ютуқлар, шунингдек минтақавий ва глобал миқёсда юзага келаётган муаммоларни муҳокама қилиб бориш ҳамда аниқ натижаларга йўналтирилган ҳамкорликдаги дастурларни қабул қилиш таклиф этилди.

Якунловчи сессияда БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маматзаде ҳам сўзга чиқиб, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорликка илк қадам қўйилганини қайд этди ва форум натижаларига тўхталиб ўтди.

Шу билан Бухоро шаҳрида ўтказилган «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» Халқаро форуми ўз ишини якунлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг