Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ таълими вазири ўзгаради

Халқ таълими вазири ўзгаради

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги ялпи йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Халқ таълими вазири лавозимига шу кунгача Ўзбекистон Республикасини ХХР фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида ишлаб келган Саидов Бахтиёр Одилович номзоди маъқулланди.

Аввалроқ, бунга қадар Халқ таълими вазири лавозимида ишлаган Шерматов Шерзод Ҳотамович номзоди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига маъқуллангани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг