Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида 10 671 та янги иш ўрини яратилди

Халқ банки томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида 10 671 та янги иш ўрини яратилди

Фото: Халқ банки матбуот хизмати

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўзида жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига жами 218,7 млрд.сўм миқдоридаги имтиёзли кредитлар ажратилди.

Бу ҳақда 25 апрель куни банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга бағишланган матбуот анжуманида таъкидланган.

Тадбир давомида Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Тоҳир Раҳмонов ушбу имтиёзли кредитлар ҳисобидан 10 671 та янги иш ўринлари яратилгани ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, Анжуманда «Ёшлар келажагимиз» Давлат дастури доирасида 2019 йилда Халқ банки томонидан 3 752 та лойиҳа бўйича 732,9 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари ажратилиши режалаштирилаётгани айтилди.

Тадбир давомида Халқ банки томонидан яқинда жорий этилган Овердрафт «Пенсия карта»лари ҳақида ҳам маълумот берилди. Бундай карталар пенсия олувчи жисмоний шахс хоҳишига кўра, бепул ва беш йил муддатга очиб берилиши таъкидланди.

Ушбу карталарни очган мижозга пенсия маблағлари молиялашгунга қадар, банк ҳисобидан ойлик пенсиянинг 50 фоизигача қисми ҳар ойда 1,33 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг