Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқ банки раҳбариятида янги тайинловлар

Халқ банки раҳбариятида янги тайинловлар

Фарҳод Саломов Акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви раиси этиб тайинланган. У «Микрокредитбанк» АТБ Бошқаруви раиси бўлган Муродилла Эшматов ўрнини эгаллаган.

Фарҳод Саломов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005 йилда АҚШдаги Колорадо техника университетини тамомлаган.

«Халқаро иқтисодий муносабатлар» ва «Бизнес бошқаруви» бўйича мутахассис. Фарҳод Саломов 2001 йилдан банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган. Ф.Саломов АҚШнинг US банкида директор ўринбосари бўлиб ишлаган.

Фарҳод Саломов 2018 йил октябридан буён Халқ банки Бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Дилмурод Нуритдинов тайинланган. У шу пайтгача Миллий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг