Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Водий тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи бор

Водий тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи бор

Фото: Xabar.uz

Бугун, 16 июль кундуз куни Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° атрофида сақланиб туради.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 30-32° ни ташкил этади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ булади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 18-23° бўлади.

Фарғона водийси ва Қирғизистонга ёндош ҳудудларда кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг