Ветеринария хизматларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади
«2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарор билан, 2019-2022 йилларда давлат ветеринария хизматлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурда:
- ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларининг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш;
- ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш;
- ветеринария мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан боғлиқ тадбирлар назарда тутилган.
Дастурда белгилаб берилган тадбирларни молиялаштириш ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter