Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида бир қанча лавозимлар тугатилди

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида бир қанча лавозимлар тугатилди

Фото:«Xabar.uz»

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Қуйидаги лавозимлар киритилди:

• Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
• Бош вазир маслаҳатчиси – IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи;
• Бош вазир маслаҳатчиси – Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилди:

• Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
• Бош вазирнинг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
• Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
• Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти.

Шунингдек, қарор билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ташкил этилди.

Қарор билан Бош вазирга бир қатор янги вазифалар юкланди.

Бош вазир, жумладан, IT-технологиялар, «электрон ҳукумат»ни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар, илм-фан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни ривожлантиришни таъминлаш фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг