Қирғиз мулозими нега Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига қўл узатмаганини изоҳлади
Қирғиз Республикаси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев ҳужжатларни алмашиш расмий маросимида нима учун Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев билан қўл бериб кўришмаганига изоҳ берди.
Алимқодир Бейшеналиев 11-12 март кунлари президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган делегация таркибида эди.
«Протоколга кўра, фақат шартномаларни алмашиш зарур эди. Барча вазирлар қўл бериб кўришмаганди, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири буни унутганга ўхшайди. Ўз навбатида, мен бу мумкин эмаслигини айтдим ва қўлимни узатмадим», – деди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter