Вазирга чора кўришни сўраб юборилган хатдан сўнг, масъул ходимлар жазоланди
Олий Мажлис Сенати томонидан соғлиқни сақлаш вазирининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига тегишли хат юборилгани маълум қилинганди.
Сенат Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил 24 декабрь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг умумий овқатланиш корхоналари ва таълим тизимида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигига оид қонун ҳужжатларининг ижросини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур тадбирга ёзма равишда таклиф этилганига қарамасдан соғлиқни сақлаш вазири унда иштирок этмади.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Шодмоновнинг кенгайтирилган мажлисда иштирок этмаганлиги ҳолати ўрганиб чиқилди.
Соғлиқни сақлаш вазирига вазирликда ижро интизоми тизимли йўлга қўйилмаганлиги ҳамда Олий Мажлис Сенатининг мурожаатига масъулиятсизлик билан ёндашилганлиги кўрсатиб ўтилди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижро интизоми бузилишига йўл қўйган масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter