Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

 «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати» мавзусида тадбир ўтказилди

 «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати» мавзусида тадбир ўтказилди

Фото: Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти матбуот хизмати

Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида «Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилди. Бу ҳақда институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов хабар бермоқда. 

Ана шу мақсадда ТИҚХММИга Ўзбекистон Қуролли кучларининг деярлик барча техникаларидан намуналар келтирилди. Эрталабдан талаба ва профессор ўқитувчилар ҳарбий техникани ўз кўзи билан кўриб, қўли билан ушлаш асносида ҳарбий мутахассислардан маълумотлар ола бошлашди. Ҳарбий машиналарни устига чиқиб, ичига кириб бошқариш технологияси билан қизиқдилар.

Енгил зирҳланган автомобиль ўқотар қуроллар, мина фугаси ва бошқа қўл кузатиб бориш патруллик хизматини олиб бориш, шахсий таркибни ташиш ва бошқа жанговар махсус вазифаларни бажариш учун мўлжалланган 15 тонна оғирликдаги, узунлиги 6370мм, баландлиги 2843мм бўлган ТАЙФУН К - 53949 каби қуроллар ҳам намойиш этилди. Ҳамма турдаги йўлларда ва йўлсиз жойларда юкларни ташиш ва прицепларни тортишга мўлжалланган, автомобил платформаси одамларни ташишга ҳам мослаштирилган бўлиб у ҳамма иқлим шароитида, жумладан, тропик иқлимларда, йилнинг ҳар қандай шароитида -40дан +55 С ҳароратда фойдаланишга яроқли бўлган КАМАЗ-43118 автомобили ғилдиракли, сузадиган ВТР-80 зирҳли транспортёри кузатувчиларда катта таассурот қолдирилди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Миллий гвардия тизимидаги хизмат ходимларининг жанговар тайёргарлик машқлари намойиш этилди. 

Тушдан кейин тадбирнинг иккинчи, бадиий қисми бўлиб ўтди.

Ушбу қисмни институт ректори Ўктам  Умурзаков табрик нутқи билан очиб берди. Сўнгра бир гуруҳ фахрийлар ва ҳарбий кафедра ўқитувчилари институт ректорининг махсус фармойишига мувофиқ эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг