Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вақф» фонди блогер устидан ИИБга арз қилинганини инкор этди. Бироқ...

«Вақф» фонди блогер устидан ИИБга арз қилинганини инкор этди. Бироқ...

Блогер Мусанниф Адҳам (чапда) ва «Вақф» фонди раиси И.Халилов (ўнгда)

Кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамод фонди раиси Искандар Халилов блогер Мусаннаф Адҳамга нисбатан чора кўришни сўраб, Ички ишлар органига арз қилгани хабари берилганди.

Кечга бориб, фонд матбуот хизмати айни хабарни инкор этиб чиқди. Унда «.... бундай мазмундаги хат «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Ички ишлар идораларига берилмаган»и айтилиб, «...мазкур хабардаги важлар уйдирма бўлиб ҳеч қандай асос ҳамда мантиққа эга эмас»лиги таъкидланади ҳамда «ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бундай мазмундаги ёлғон хабарларга эътибор бермасликлари сўралади».

Фонд томонидан ИИБга шикоят топширилмагани ростдир, балки. Бироқ блогер устидан шикоят ёзилиб, топширишга келганда иккиланиб, фонд раҳбари фикридан қайтганини эҳтимоли катта. Чунки, эътиборингизга ҳавола этилаётган хат буни тасдиқлаб турибди.
Демак, кеча тарқатилган хабарни «уйдирма бўлиб ҳеч қандай асос ҳамда мантиққа эга эмас» дейишга шошмаслик керак.

Шунингдек, фонд матбуот хизмати баёнотида журналист ва блогерларни «...фактларни эълон қилишда уларнинг тўғрилигини текшириб кўриш, аҳоли ишончини суистеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиш»га чақирилади.

Яхши даъват, тўғри тавсия. Модомики, гап аҳоли ишончини суистеъмол қилмасликка тақалар экан, айни даъват фонд раҳбариятига ҳам тегишли эканини унутмасак, бас.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида «Вақф» фонди раиси И.Халилов қимматбаҳо «Малибу-2» хизмати машинаси харид қилгани ортидан можаролар марказида қолганди. Кейинроқ у мазкур харидни «...хорижлик меҳмонларни кутиб олиш ва узоқ хизмат сафарларида фойдаланиш» мазмунидаги гаплар билан изоҳлаб, кўпларнинг энсасини қотирганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг