Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вакцина олганларга 750 минг сўмдан берилаётгани ҳақида хабар тарқалди

Вакцина олганларга 750 минг сўмдан берилаётгани ҳақида хабар тарқалди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқларда вакцина олган фуқаролар учун 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ушбу хабар Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан очилган веб-сайт томонидан тарқатилган. 

ССВ матбуот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

«Ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва расмий манбалар орқали тасдиқланмаган бу каби уйдирма хабарларни тарқатувчилар эндиликда интернетда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги номидан махсус саҳифа очиб, одамларни ўз тузоғига илинтиришга интилмоқда.

Хусусан, вазирликнинг расмий веб-сайти билан бир хил дизайнда тайёрланиб, унинг асосий фонида вакцина олганларга 750 минг сўм миқдорида пул маблағи берилиши айтилган. Бунинг учун шахсий маълумотларни киритиш сўралган.

Юқоридаги ахборот фирибгарлик мақсадида тарқатилган бўлиб, у ҳеч қандай расмий асосга эга эмас», дейилади изоҳда.

Вазирлик ишончли ахборот учун расмий саҳифаларни кузатиб бориш сўраган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг