«Uzbekistan GTL»га директор тайинланди
Баҳодиров Алишер Шукуралиевич — «Uzbekistan GTL» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинланди.
А.Баҳодиров шу кунга қадар «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Газни қайта ишлаш ва газкимё департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У ўз фаолиятини 2000 йилда «Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шўъба корхонаси полиэтилен цехи кузатувчиси, смена муҳандислигидан бошлаган.
Ўтган йиллар давомида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида углеводородларни чуқур қайта ишлашни ривожлантириш бўйича самарали фаолият юритиб келаётган мутахассислардан ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу завод мамлакатимизда ва умуман минтақамизда нефть-газ-кимё саноати соҳасидаги энг йирик корхонадир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter