Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уйида қиморхона очган шахс «иш устида» қўлга тушди

Уйида қиморхона очган шахс «иш устида» қўлга тушди

Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати

Бўка тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари ўз хонадонида қиморхона очган шахсни «мижоз»лари ва ашёвий далиллар билан қўлга олишди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

2020 йилнинг 22 июль куни профилактика инспекторлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Ўзбек» МФЙда яшовчи 61 ёшли Б.Э.нинг хонадони кўздан кечирилганида, қонунга хилоф равишда, қолаверса, чекловлар ва карантин қоидалари жорий этилган бир шароитда, 6 нафар шахс пул тикиб қимор ўйини ташкил қилганлиги аниқланган. Ушланганлар 50-60 ёш оралиғидаги фуқаролар.

Суриштирув давомида аниқланишича, хонадон эгаси Б.Э. қимор ўйнашга шароит яратиб бериб, эвазига ҳар бир ўйиндан маълум миқдорда пул маблағи олиб келган.

Ушбу шахслардан қимор ўйнаш учун мослаштирилган ошиқлар ва бошқа анжомлар, шунингдек, 850 АҚШ доллари ҳамда 2 миллион 258 минг сўм пул маблағлари ашёвий далил сифатида, холислар иштирокида расмийлаштириб олингани хабарда айтилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг