Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Уят!» — Илья Варламов «люкс» купеларимиздан шармандали видео тайёрлади

«Уят!» — Илья Варламов «люкс» купеларимиздан шармандали видео тайёрлади

Блогер Илья Варламов поездларимиздан бирига чиқиб, «люкс» купеларимиздан видео олибди. Соҳа эгаларини билмадим-у, мен жуда уялдим! — деб ёзади Шаҳноза Соатова.

Тошкентдан Самарқандгача бўлган «люкс» хонанинг нархи 100 доллар экан. Унда ювинадиган жой, хожатхона бор дейилганига қизиқиб хорижлик блогер билет сотиб олган. Аммо унда на ювинадиган жойи ишлайди, на хожатхонаси тозаланган. «Ишламаса нега «люкс» рўйхатига киритилди? Нега мен у учун пул тўладим», деб қизиқади хорижлик саёҳатчи.

«Бу поезднинг эгаси Ўзбекистонни ва ўзбекларни ноқулай ҳолатга қўйяпти. Ўзбеклар тоза халқ, лекин темир йўллари уларни шарманда қиляпти. Бу поезднинг эгасига ҳайфсан берадилар деб умид қиламан», дейи Варламов.

«Темир йўллар монополиямизнинг бети бошқа монополиямизникидан баттар шекилли. 300 км учун 100 доллар олиб, души ишламайдиган, ифлос, унитазларида пешоб қолдиқлари оқиб ётган бир купени беряпти экан. Одамлар индамас экан деб, индаса ҳам биздан бошқа танлов йўқ деб, шунчаликка бориш мумкинми? Ички туризмни ривожлантирамиз деб неча қарорлар чиқмасин, узоққа қатновчи транспорт етарли даражада ва сифатда бўлмаса, ҳеч қандай ички туризм ривожланмайди», деб ёзади Шаҳноза Соатова.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг