Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гидрометеорология хизмати бу ҳафтада об-ҳаво қандай ўзгаришини эълон қилди

Гидрометеорология хизмати бу ҳафтада об-ҳаво қандай ўзгаришини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 17-22° бўлган қуёшли ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Эртага кўпчилик вилоятларда текис ҳарорат фонида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат шимолий ҳудудларга Кавказдан яна совуқ ва кучсиз ҳаво массалари кириб келади.

Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

6 октябр (сешанба) куни ушбу ҳаво массаси республиканинг марказий ва шарқий туманларига таъсир этади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Ҳаво массалари Фарғона водийсига ўтиши даврида ёмғирлар жадаллиги кучаяди, ушбу ҳудудда бироз ёмғир ёғиб ўтади.

5-6 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяйиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кечалари 5-10° илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 13-15° илиққача пасаяди.

Чоршанба куни ёмғир ёғади, ҳудудларнинг катта қисмида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳарорат яна 17-20° илиқгача кўтарилади. 

Aммо қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво узоқ давом этмайди. 8 октябр пайшанба куни республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий қирғоғидан яна нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати яна 13-15° илиқгача пасаяди.

Aйрим кунларда ҳароратнинг кўтарилишига қарамай, ўртача бу ҳафта ушбу давр меъёридан 5-7° га совуқроқ бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг