Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ургутда Самарқанддаги энг йирик масжид фойдаланишга топширилди

Ургутда Самарқанддаги энг йирик масжид фойдаланишга топширилди

Ургут туманида туманнинг Мерганча маҳалласида бунёд этилган масжиднинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этди.

Мазкур масжиднинг майдони 1,06 гектарни ташкил этади. Масжид икки қаватдан иборат бўлиб, 8 мингга яқин намозхонни сиғдира олади. Масжиднинг ўртасида 36 метр баландликда гумбаз қилинган. Тўрт бурчагида 40 метр баландликдаги тўртта минора қурилган.

Бу ерда замонавий таҳоратхона, имом хатиб ва бошқа ходимлар учун барча қулайликларга эга 2 қаватли маъмурий бино ҳам мавжуд.

Қайд этилишича, мазкур масжид Самарқанд вилоятидаги энг йирик масжид ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг