Ургутда келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулотлари ушлаб қолинди
Бугун, 28 ноябр куни соат 16:00 да Ургут тумани ҳудудида жойлашган Омонқўтон ЙПХ масканида Термиз йўналишида ҳаракатланаётган Labo юк машинаси тўхтатилди.
Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беришича, ушбу машина юкхонаси текширилиб, келиб чиқиши номаълум гўшт маҳсулотлари олиб кетилаётгани аниқланган.
Расмийлаштириш ишларидан сўнг «шубҳали гўшт» экспертиза учун юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter