Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UNWTO GA Халқаро таълим форумида нималар кутилмоқда?

UNWTO GA Халқаро таълим форумида нималар кутилмоқда?

2023 йил 19 октябр куни Самарқанд шаҳрида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилотининг 25-Бош Ассамблеяси доирасида «Global Forum on Education: The Foundation of Building Tourism» Халқаро таълим форуми ўтказилади.

Форум давомида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтиши кутилмоқда:

Дунёнинг 10 мамлакатидан таълим ва туризм соҳаси раҳбарлари иштирок этадиган Вазирлар ялпи сессияси ўтказилади. Унда раҳбарлар мунозара давомида ҳозирги ва келажак авлод учун таълим соҳасида инновацияларни жорий этиш масалаларини батафсил кўриб чиқишади. Сессияда IE Университетининг иқтисодий масалалар бўйича вице-президенти, Тадбиркорлик ва инновациялар маркази раиси Жаноб Хуан Хосе Гуэмес модераторлик қилади.

Таълим соҳасидаги етакчи экспертларнинг «Таълим соҳасидаги UNWTO фаолияти», «Эртанги куннинг инвестициялари: чексиз келажак учун трансформация, технология, инновация ва таълим» мавзуларидаги маъруза ва тақдимотлари бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон, АҚШ, Швейцария, Сингапур, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Корея, Испания ва Грециядан 7 нафар спикер, шу жумладан, туризм соҳасида Ўзбекистон ёшлар етакчилари иштирок этадиган ялпи мажлис ўтказилади. Мажлисда ўрта мактабдан олий ва ижро этувчи таълимгача бўлган турли босқичларда талабаларнинг турли эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яхлит ёндашув тақдим этилади, бу туризм саноатининг ўсиб бораётган эҳтиёжларини қондириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Яна бир диққатга сазовор тадбир Ўзбекистондаги UNWTO Туризм академиясининг тақдимотига бағишланади.

Бундан ташқари, Туризм ва таълим соҳасидаги улкан ютуқ ва ташаббуслар учун «Ulysses Awards UNWTO» мукофоти тақдимотининг тантанали маросими ҳам режалаштирилган.

Туризм соҳасида миллий ва хорижий таълим муассасалари ўртасида меморандумлар имзолаш маросими кутилмоқда.

Туризм соҳасидаги етакчи олимлар ва мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этишади.

Форумга туризм соҳасидаги етакчи таълим ташкилотлари, шунингдек, 30 мамлакатдан етакчи халқаро ташкилотлар вакиллари келиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг