«Тураржой масаласини ҳал қила олган талабалар анъанавий таълимга қайтади» — вазирлик вакили
Талабаларнинг турар жой билан масалалари қандай ҳал этилади?
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов ушбу саволга жавоб берди.
«Барча талабаларни талабалар турар жойлари билан таъминлаш имкони йўқ. Олий таълим муассасаси ҳеч бир талабани турар жой билан таъминлашга кафолат бермайди. Турар-жой билан боғлиқ масалани ҳал қила олган талабалар анъанавий таълимга қайтади.
Маълум бир талабалар турар жойларида ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Ётоқхона билан биринчи навбатда кам таъминланган, меҳрибонлик уйи битирувчилари таъминланади.
Талабаларни баҳолашда мезонлар бир хил, аммо вақти бир хил бўлишга мажбур эмас. Масофадан ўқиётган талаба вазифани кечроқ тайёрлаб берса, ўқитувчи уни кечроқ ҳам баҳолаши мумкин».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter