Тойлоқ тумани прокурори вафот этди
Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухолиқов Фарҳод Мусинович вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура жамоаси марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.
Расмий хабарда марҳумнинг ўлими сабаблари келтирилмаган. Бироқ маълумотларга кўра унда аввалроқ коронавирус аниқланган бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter