Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошлоқда 5 нафар маҳкум жазодан озодликка чиқарилди

Тошлоқда 5 нафар маҳкум жазодан озодликка чиқарилди

Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани «Сўфилар» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган очиқ мулоқот ва сайёр қабул қуруқ маъруза ва панд-насиҳатлар билангина ўтмади. Юздан ортиқ жисмоний ва юридик шахслар иштирок этган тадбирда жиноят ишлари бўйича (ЖИБ) Фарғона вилоят суди судьяси Р.Арапов ҳамда ЖИБ Тошлоқ туман суди раиси А.Ҳабибуллаев аҳоли ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш чораларини кўриш борасида қисқа ва лўнда гапирди. Мавзу юзасидан бошқаларнинг мулоҳазалари ҳам тингланди. Муайян муаммо ва унинг ечимлари хусусида ҳам фикр алмашилди.

Шундан сўнг жазо муддатларини ўтаётган олти нафар маҳкумнинг мурожаати кўриб чиқишга ўтилди. Уларда белгиланган жазонинг ўталмаган қисмидан озод қилиш сўралган эди.

ЖИБ Тошлоқ туман суди судья ёрдамчиси Ҳ. Омоновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, беш нафар маҳкумнинг ариза жойида қанотлантириб, улар ўталмаган жазо муддатидан шартли равишда озод қилинди. Бир нафарига тегишли тушунтириш берилиб, унинг «иши» алоҳида назоратга олинди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг