Нукусдаги оммавий қабулда 400 га яқин масала ечимини топди (фото)
Нукус шаҳрида Президент Халқ қабулхонаси бошчилигида Жўқорғи Кенгес раиси ва секторлар раҳбарларининг оммавий қабули бўлиб ўтди.
Мурожаатларнинг аксарияти меҳнат ва бандлик, таълим, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, кредит олиш, уй-жой таъмири билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.
Оммавий қабулда 586 нафар мурожаатчининг 616 та масаласи кўриб чиқилиб, уларнинг 382 таси жойида ҳал қилинди, қолган масалаларни ўрганиш-у ечим топиш бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб назоратига олинди.
Оролбўйининг бошқа ҳудудларида ҳам Қорақалпоғистондаги секторлар раҳбарларининг очиқ-жонли мулоқотлари ташкил қилинмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter