Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг айрим ҳудудлари иссиқ сувсиз қолади

Тошкентнинг айрим ҳудудлари иссиқ сувсиз қолади

Фото: Xabar.uz

Тошкентнинг Яккасарой тумани, Бобур кўчасидаги Д-600 мм катта сув тармоғида таъмирлаш ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Ушбу муносабат билан 22 май куни соат 9.00дан 23 май соат 20.00гача Миробод туманидаги қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:

Миробод РУ-1 ; Нукус кўчаси, 1-пр. Катта Миробод, 7-тор Мироншоҳ, Авлиёота кўчаси, Госпитал даҳаси, Миробод, Катта Миробод, Авлиёота-Нукус, Афросиёб-Госпитал, Хонзодабегим, Ойбек, Туркистон, А.Темур, 1-тупик Нукус, Истиқбол, Шахрисабз, Т.Шевченко, Фидокор, Афросиёб, Чимкент, Буюк Турон, Кичик Бешёғоч, Г.Алиев, Якка Чинор, Бухоро, Матбуотчилар, Зарафшон, И.Каримов кўчалари.

Жами 388та истеъмолчилар иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади.

Veolia Energy Tashkent келтириладиган ноқулайликлар учун узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг