Тошкентлик ота бирйўла 800 млн сўм алимент тўлади
Мажбурий ижро бюросининг Учтепа туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг қарздор А.Х.дан ундирувчи Г.С. фойдасига 2016 йилда туғилган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.
Унга асосан давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилган ва қарздор бу ҳақида ўз вақтида хабардор қилинган.
МИБ матбуот хизматининг хабар беришича, қарздор ота ўзининг оталик маъсулиятини ҳис қилган ҳолда 5 яшар фарзандининг келажаги учун алимент тўлаш тартибини ўзгартириш учун судга мурожаат қилган.
Бунга кўра, қарздорнинг даъво аризаси ФИБ Учтепа туманлараро судининг 04.06 2021 йилдаги ижро варақасига асосан қаноатлантирилган.
Маъсулиятли ота 2021 йилдан то 2034 йилгача, яъни фарзандининг 18 ёшигача алимент пулларини олдиндан тўлов сифатида бирйўла 800.000.000 сўмни тўлиқ тўлаб берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter