Тошкентдаги кўчаларнинг бирига Сеул номи берилди
Пойтахтимизнинг Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган Янги Байналмилал кўчаси энди Сеул кўчаси деб аталади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 24-25 ноябрь кунлари Жанубий Кореяга давлат ташрифи давомида берган таклифи ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 февралдаги йиғилиш баёни асосида ана шундай қарорга келинган.
Бугун халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши йиғилишида ушбу қарор қабул қилиниб, ижрога қаратилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter