Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги туғруқхона мижозида касаллик аниқланди. Аёллар ва чақалоқлар карантинга олинди

Тошкентдаги туғруқхона мижозида касаллик аниқланди. Аёллар ва чақалоқлар карантинга олинди
Санитария–эпидемология назорати давлат инспекцияси инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. 
 
Унда Тошкентдаги 6-туғруқхона карантинга олингани бўйича саволларга жавоб берилди.
 
— Ушбу туғруқхона мижозидан касаллик аниқлангани боис ундаги аёллар, чақалоқлар ва тиббиёт ходимлари 14 кунлик карантинга олинди, – дейди Нурмат Отабеков. – Аҳоли орасида ҳар куни сони ортаётган касалларнинг қандай аниқланаётганига келсак, улар хорижда бўлиб қайтганлар ва улар билан алоқада бўлганлар орасида аниқланмоқда. Уларнинг кўпчилиги карантинга олинган эди.
 
Энди карантинда бўлганлар орасида касал аниқласа, бошқаларга ҳам юқиш хавфига келсак, бундай ҳолат юз бериши мумкин. Бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. Ҳозир карантинга олинганлар 86 минг нафардан кўп бўлиб, уларнинг 23 мингдан ортиғи станционар шароитда сақланмоқда.
 
Тиббиёт ёрдами кўрсатиш жараёнида бемор ва соғлом инсон ўртасида алоқа бўлади. Агар беморни станционар шароитида даволаш жараёнида тиббиёт ходимига коронавирус юқса, унга 100 миллион сўм товон пули берилиши ҳужжатларда келтирилган.
 
Биринчи кунлари касалланганлар олиб келинганда, шифокорларга эҳтиётсизлик туфайли юққан ҳолатлар кузатилди. Кейинги кунларда кўрилган чоралар туфайли бундай салбий ҳодиса юз бергани йўқ.
 
 
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг