Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир марказ ўз фаолиятини бошлади

Тошкентда яна бир марказ ўз фаолиятини бошлади

Тошкент давлат юридик университети ва Юристлар малакасини ошириш маркази муассислигида Тошкент медиация маркази нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди. 

Янги тузилма низоларни муқобил ҳал этиш билан шуғулланувчи профессионал медиаторларни ўзаро ташкилий ва услубий жиҳатдан бирлаштиради. Шунингдек, марказ медиация ва низоларни муқобил ҳал этиш билан бирга профессионал медиаторларни тайёрлайди.

Эндиликда медиация марказига фуқаролар ва тадбиркорлар низоларини ҳал этиш учун мурожаат қилиши мумкин. Бундан ташқари, мурожаатчилар кўтарилган масала юзасидан мутахассис бўлган медиаторни танлаб, ўз низоларига ечим топиш имкониятига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 2020 йил 17 июндаги «Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Тошкент давлат юридик университети ва Юристлар малакасини ошириш маркази муассислигида Тошкент медиация марказини ташкил этиш белгиланган эди. 2021 йил 1 январга қадар мазкур марказ дунёнинг медиация институти ривожланган мамлакатлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда махсус бино ва жиҳозлар билан таъминланиши кўзда тутилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг