Тошкентда хорижий ва маҳаллий туристлар учун махсус йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳрида хорижий ва маҳаллий туристларнинг мўлжаллаган манзилларига тез ва осон етиб олишларини таъминлаш мақсадида, хорижий меҳмонлар борадиган масканларда ва автомагистраллар бўйида ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 22 февраль куни ўтказилган видеоселектор мажлисида ушбу йўл кўрсаткичларини ўрнатиш вазифасини топширган эди.

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида жойлашган 25 та туризм томоша объектларига олиб борувчи йўллар бўйида инглиз ва ўзбек тилларида йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Жорий йилнинг охирига қадар 150 дан ортиқ йўл кўрсаткичларини ўрнатиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter