Тошкентда тунги чироқларнинг айримлари ўчирилади
Тошкентда 16 ноябрдан бошлаб кўча ёритиш тармоқлари вақтинчалик тунги истеъмолини чеклаш тартибига ўтказилди. Бу ҳақда «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси хабар қилди.
«Ҳозирги кунда республикамиз ҳукумати электр энергияси истеъмолчиларининг олдига яна бир муҳим вазифа — энергия ресурсларидан эҳтиёткорлик ва масъулият билан фойдаланиш вазифасини қўйди… Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари кечки ва тунги вақтда юзага келадиган вақтинчалик ноқулайликларни тушунадилар, шунингдек, кундалик ҳаётда электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишнинг умумий вазифаларини ҳал қилишда фаол иштирок этадилар, деб умид қиламиз», — дейилади корхона хабарида.
Қўшимча қилинишича, кўча ёритиш тизимларини энергия тежаш режимига ўтказиш асосан марказий кўчаларнинг ёритиш тизимига ва иллюминация чироқларига тааллуқли бўлиб, кўча чироқлари бутунлай ўчирилмайди.
Кўчалар, аҳоли яшаш жойлари, мавзе ва маҳаллалар меъёр даражасида ёритилишда давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter