Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда сигарет чекканларни жаримага тортиш бошланди

Тошкентда сигарет чекканларни жаримага тортиш бошланди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳрида жамоат жойларида сигарет чеккан фуқаролар жаримага тортилишни бошлаган. Бу ҳақда бир неча ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ёзган.

Бир фойдаланувчининг ёзишича, кўчада чеккани учун 90 минг сўм жарима ёзилган. Бундай мазмундаги постлар 3 киши томонидан ёзилган, битта ҳолатда электрон тамаки бўлган.

Айтишларича, жарима белгилашда паспорт сўраляпти ёки планшетга бармоқ изи босиляпти. Бармоқ изи орқали шахснинг барча маълумотлари чиқиб келяпти.

Жамоат жойида сигарета чекиш 2015 йилдан тақиқланган. Бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилган:

«Иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ва (ёки) хоналар мустасно, базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади».

Тармоқ фойдаланувчилари қонунга қарши эмас, лекин чекиш учун алоҳида махсус жойлар йўқлигига норозилик билдиришган: «Бизда чекиш учун махсус жой борми ўзи? Нега нос туфлаганларга бундай жазо йўқ?», дея савол беришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг