Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда мамлакатда ягона пиёдалар учун осма кўприк қурилиши якунланмоқда

Тошкентда мамлакатда ягона пиёдалар учун осма кўприк қурилиши якунланмоқда

Фото: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати

Тошкент шаҳридаги «Наврўз»  маданият ва истироҳат боғи қурилиши доирасида Анхор канали яқинида мамлакатимизда ягона бўлган пиёдалар учун осма кўприкни бунёд этиш ишлари якунланяпти. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу иншоотнинг бош режаси Россия Федерациясининг «Санкт-Петербург Гипростроймост институти»  акциядорлик жамияти мутухассислари томонидан Ўзбекистон қурилиш талабларига мос равишда ишлаб чиқилган. Кўп поғонали кўприк иккита халқадан иборат бўлиб юқоридан қараганда чексизлик белгисини англатади. Ушбу иншоот орқали пиёдалар «Наврўз»  маданият ва истироҳат боғига ва Олимпия шон-шуҳрати музейига боришлари, шунингдек бу ерда дам олишлари ҳам мумкин.

Асосий қурилиш анжомлари, шунингдек ёрдамчи бутловчи қисмлар алоҳида буюртма қилиниб, тайёр холда юртимизга олиб келинган.

Ушбу лойиҳани бунёд этишда «Ўзбекистон темир йўллари»  акциядорлик жамиятига қарашли «Кўприкқурилиш»  трести унитар корхонаси, Капитал қурилиш дирекцияси мутахассислари, Россия Федерациясининг «Курганстальмост» ёпиқ акциядорлик жамияти, «МостоСтройИнжиниринг»  МЧЖ ва бошқалар ташкилот вакиллари ҳамкорликда иштирок этишмоқда. Олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини назорат қилиш мақсадида чет эл мутахассислари ҳам жалб қилинган.   

 Кўприкни бунёд этиш, унинг дизайн лойиҳаси, иш жараёни юз фоиз инвесторлар ва акциянерлар бўлмиш «Трансмашхолдинг»  ёпиқ акциядорлик жамияти, «Урал тоғ-кон металлургия комбинати»  очиқ акциядорлик жамияти томонидан олиб борилмоқда.

 Пиёдалар учун осма кўприк хайрия инвестиция дастурига киритилган бўлиб, бундан ташқари Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ҳам кўзда тутилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг