Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда кенг миқёсда кўкаламзорлаштириш ишлари бошланади

Тошкентда кенг миқёсда кўкаламзорлаштириш ишлари бошланади

Фото:«Xabar.uz»

2 июль куни Тошкентда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан «Тошкентни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш – долзарб вазифа» мавзусидаги Очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида мутасаддилар томонидан Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Унга кўра, Президент топшириғига биноан 2021-2022 йилларда Тошкентнинг 524 та маҳалласида яшил ҳудудларни суғориш учун 1500 та қудуқни бурғулаш, 130 км пиёдалар ва 117 км велосипед йўлакларини қуриш, 12 та боғ, 25 та яшил ҳудуд ва сайлгоҳларни ташкил қилишг, шунингдек, умумий 140 га майдонга эга бўлган аттракционларсиз боғларни ва ҳар бир туманда кичик яшил боғларни барпо қилиш, 2023 йилга қадар пойтахтда яшил ҳудудлар кўламини 30% гача кенгайтириш режалаштирилаётгани айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, очиқ мулоқотда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнида аҳолининг фикри ва таклифлари инобатга олиниши маълум қилинди. Тадбир давомида журналистларга янги боғлар, сайилгоҳлар, велосипед ва пиёдалар йўлакларининг бирламчи лойиҳалари тақдим этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг