Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда иссиқ сув нархи ошди

Тошкентда иссиқ сув нархи ошди

Фото:«Espreso.tv»

8 декабрдан бошлаб Тошкентда марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ошади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» расмий сайтида маълум қилинди.

Аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1610,99 сўмгача оширилади.

Иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 18609,24 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 4765,20 сўмга тенг бўлади.

Нархларнинг кўтарилишига «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» саба қилиб келтирилган.

Мазкур тарифлар бўйича нархлар жорий йилнинг май ойида ошганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг