Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент бўйлаб иссиқ сув таъминоти ўчирилади

Тошкент бўйлаб иссиқ сув таъминоти ўчирилади

Фото: Xabar.uz

2023 йил 27 мартдан 5 апрелга қадар иссиқ сув таъминотида бир кунлик узилишлар кузатилади.

Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар бермоқда. 

Сана ва манзиллар ушбу ҳавола орқали келтирилган.

«Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш керак.

Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларида яшовчи фуқаролардан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз.

Носозликлар аниқланса (78) 129-01-85 телефон рақами орқали маълум қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг