Пойтахтда иситиш мавсуми 15 октябрдан бошланади

15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида 2020-2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи депутатлар томонидан кўриб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдан иссиқлик учун тўлов тизими ўзгармоқда. Эндиликда истеъмолчи иситилган ҳар бир кв.м учун пул тўлаши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter