Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда болалар ўғирланиши билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирилди

Тошкентда болалар ўғирланиши билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирилди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда болалар ўғирлиги билан боғлиқ хабарлар тарқалмоқда. Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби ҳолат юзасидан брифинг ўтказди.

Қайд этилишича, 2023 йил бошидан буён шу мазмундаги 6 та хабар тарқалган ва улар ўрганилган. Ушбу хабарларнинг ҳеч бири ўз тасдиғини топмаган.

ИИББга кўра, сўнгги 5 йил давомида Тошкент шаҳрида бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати қайд этилмаган.

Аммо болаларнинг йўқолиб қолиши билан боғлиқ ҳолатлар учраб туради. Хусусан, 2022 йилнинг ўзида Тошкент шаҳрида 231 нафар вояга етмаган бола бедарак йўқолган.

Таҳлилларга кўра, аксарият ҳолларда вояга етмаганлар ўз ихтиёри билан уйларини тарк этган. Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида болалар топилиб, оилаларига қайтарилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг