Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир кунда 2741та йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолати аниқланди

Тошкентда бир кунда 2741та йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиш ҳолати аниқланди

Фото: «Xabar.uz»

2019 йилнинг 7 январь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан жами 2741 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати хабар берди.

Маъмурий баённомаларнинг энг катта қисми (1025 та) ҳайдовчиларнинг транспорт воситасини хавфсизлик камари тақмасдан харакатланиши юзасидар тузилган. 553 та холатда пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши холатлари аниқланган.

Шунингдек, 364 та қўпол қоидабузарликлар, 259 та одам ташиш қоидаларини бузиш, 84 та холатда тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш, 43 та холатда транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш, 6 та холатда хайдовчилар ҳаракат давомида уяли телефон фойдаланиши, 5 та холатда ҳайдовчилар транспорт воситасини маст холатда бошқариши, 2 та холатда ҳайдовчиларнинг тегишли рухсатномасиз транспорт воситасини ён ойналарини қорайтирилган холатда бошқариши ҳамда 1 та холатда йўл патрул хизмати инспекторининг қонуний талабларини бажармаслик ҳолатлари аниқланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг