Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилади

Тошкентда баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон байроғи ўрнатилади

Фото:«Adolat.uz»

Бугун 20 март куни Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари кесишмасида баландлиги 57 метр бўлган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи ўрнатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳудудда баҳорий айём Наврўз муносабати билан «Наврўз» номли сайилгоҳ очилади ва мусиқали фаввора ҳам ишга туширилади. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этиши ҳам маълум қилинган.

Мазкур байроқ Тошкентда баландлиги бўйича иккинчи бўлади. Энг баланд 65 метрлик байроқ 2018 йил ёзда Халқлар дўстлиги майдони ўрнатилганди. Республика бўйича Навоий вилоятида ҳам 65 метрлик байроқ бор. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг