Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 19 яшар рус йигити жамоат олдида мусулмон бўлди (видео)

Тошкентда 19 яшар рус йигити жамоат олдида мусулмон бўлди (видео)

Фото: «Telegram» / @mehrobuz

Бугун, 29 июнь куни Тошкентдаги «Бодомзор» масжидида жума намозига йиғилган жамоат гувоҳлигида Андрей исмли 19 яшар рус йигити мусулмон бўлди. Ҳодисага «Xabar.uz» мухбири ҳам шоҳид бўлган.

Фото: «Telegram» / @mehrobuz

«Бодомзор» масжиди имом-хатибининг маълум қилишича, Андрейнинг ислом динини қабул қилишига унинг икки нафар дўсти сабабчи бўлган. Шундан сўнг Андрейга ўзиининг истагига мувофиқ мусулмонча Маҳдий исми берилган.

Фото: «Telegram» / @mehrobuz

Маросим сўнгида Маҳдийга ислом дини ҳақида рус тилидаги китоблар совға қилинди. Шунингдек, дўстларини ҳақ динга чорлаган дўстлари ҳам тақдирланди. Маҳдий жамоат билан бирга илк жума намозини адо этди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг