«Тошкент» халқаро аэропортига янги директор тайинланди
Шукуржон Гаипов «Тошкент» халқаро аэропорти директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
Бу лавозимда у акциядорлик жамияти бошқаруви қарори билан аэропорт директори лавозимини тарк этган Мирзоҳид Турсунов ўрнини эгаллади.
Ўзбекистон Миллий университетининг сиёсатшунослик факултетини тамомлаган Шукуржон Гаипов меҳнат фаолиятини Тошкент аэропортида ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимида муҳандис сифатида бошлаган.
Тайинловга қадар у «Тошкент-1» ҳукумат терминали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter