Ёш споттерлар ҳаво бандаргоҳи чегараларини бузмаган – Uzbekistan Airports
Бир муддат олдин Сергели туманида ёш споттерларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушлаб кетилгани хабар қилинган эди.
«Uzbekistan Airport» мазкур воқеага эътибор қаратиб, унинг Тошкент шаҳар Сергели туманидаги Қумариқ маҳалласи ҳудудида содир бўлгани ва болалар ҳаво бандаргоҳи чегараларини бузмаган ҳолда Тошкент халқаро аэропорти панжараси ортида туриб самолётларни суратга олганини билдирди.
Компания, ўз навбатида, Ўзбекистондаги споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлашини ва ёш авлодни ушбу ҳобби билан шуғулланишига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлаган.
«Uzbekistan Airport»га кўра, йил бошидан буён Тошкент аэропорти ҳудудида 30 га яқин режали ва режадан ташқари споттинг-турлар ташкил этилиб, уларда, жумладан, кузги споттингда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 12 нафар болалар ҳам қатнашган.
Xabar.uz ҳолатга муносабат олиш учун пойтахт ИИББ ахборот хизмати билан боғланди. Идора вазият ўрганилаётгани ва тез орада маълумот берилишини билдирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter