Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятининг яна бир туманида раҳбар ўзгарди

Тошкент вилоятининг яна бир туманида раҳбар ўзгарди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Aдлия маслаҳатчиси Рашидов Музаффар Aброрович Халқ депутатлари Қибрай тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.

Музаффар Рашидов 1987 йили Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2009 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар, Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ Янгийўл туманига янги ҳоким тайинланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг