Тошкент вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари таништирилди.
Халқ депутатлари Оққўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари иш бошлаганини маълум қилди.
Бу лавозимга шу вақтга қадар Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Ниёзов Холмирза Ўзганович тайинланди.
Шунингдек, сессияда шу вақтга қадар Оққўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Фарҳод Омонов Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — вилоят ҳокимининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланиши муносабати билан туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Алишер Каримжонов Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
А. Каримжонов 1980 йилда Янгийўл туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
Маҳаллий ҳокимлик тизимларида, молия ва статистика соҳаларида самарали меҳнат қилган.
Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter