Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида 900га яқин ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар эгаларига мулк ҳуқуқи берилди

Тошкент вилоятида 900га яқин ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойлар эгаларига мулк ҳуқуқи берилди

Фото: Тошкент вилояти адлия бошқармаси

Тошкент вилояти адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан фуқаролардан келиб тушган 1 200 дан ортиқ мурожаатларнинг қарийб 600 таси ижобий ҳал этилди, 500 дан ортиғи бўйича зарур ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қолган мурожаатлар кўриб чиқиш жараёнида.

Хусусан, фуқаро З.Қурбоновнинг пенсия ўз вақтида тайинланмаганлиги ҳақидаги мурожаатига асосан Олмалиқ шаҳар адлия бўлими томонидан киритилган тақдимнома бўйича шаҳар Пенсия жамғармаси бўлимининг айбдор ходими интизомий жазога тортилиб, фуқаро З.Қурбоновга пенсия тайинланди.

Мурожаатларни жойида ҳал этиш мақсадида ҳудудларда фуқаролар иштирокида 900 га яқин сайёр қабуллар ташкил этилди.

Бундан ташқари, турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жорий йилнинг 24 октябрь кунига қадар 881 нафар фуқароларнинг ўзбошимчалик билан қурган уй-жойларига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиб, тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида уларнинг кадастр ҳужжатлари ўз эгаларига топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг