Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқи нега берилмаяпти?

Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга мулк ҳуқуқи нега берилмаяпти?

Фото: «protoday.uz»

2018 йилнинг 20 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги фармони имзоланганди.

Бу ҳужжат билан минглаб юртдошларимизни қийнаб келаётган масала  — ноқонуний қурилган уй жойларга бир марталик умумдавлат акцияси доирасида мулк ҳуқуқи бериш имконияти тақдим этилди.

Мазкур фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби белгиланган ҳамда мазкур акциянинг  2019 йил 1 майга қадар давом этиши белгиланган.

Қарорнинг 3-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бир ҳафта муддатда 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ таркибда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларини тузиши қатъий белгиланган.

«Xabar.uz»га хабар беришларича, фақатгина Тошкент шаҳрида 2018 йил 27 июль ҳолати бўйича қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган якка тартибдаги уй-жойига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш учун Давлат хизматлари марказларига фуқаролардан 800га яқин аризалар келиб тушган.

Вазирлар Маҳкамасининг 461-сон қарори 2018 йил 21 июнда имзоланганига қарамасдан, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод, Олмазор, Сергели, Чилонзор, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод туман ҳокимликларида ҳанузгача Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари иши ташкил этилмаган. Бу эса, ўз навбатида, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби қўпол равишда бузлаётганлиги, қолаверса, уларнинг оворагарчилигига ҳамда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга ишонч йўқолишига сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг