Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилояти ССБ бошлиғи ўзгарди

Тошкент вилояти ССБ бошлиғи ўзгарди

Абдуғаниев Улуғбек Абдуфаттахович Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У. Абдуғаниев  1984 йил Бекобод туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2008 йилда Тошкент тиббиёт академияси, 2010 йилда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази клиник ординатурасини  тамомлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари котибияти Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳасидаги ислоҳотларни мувофиқлаштириш шуъбасининг Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Маълум қилинишича, бошқарманинг аввалги раҳбари Тўрақул Арзиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгалаб турган лавозимидан озод қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг