Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятига имом-хатиб тайинланди

Тошкент вилоятига имом-хатиб тайинланди

Фото:«Muslim.uz»

Бугун, 30 ноябрь куни Тошкент вилояти имом-хатиблари йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жасур Рауповни Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди. 

Маълумот ўрнида, Жасур домла Раупов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Андижон давлат университетини тамомлаган. 1999 йилдан шу кунга қадар пойтахтимиздаги бир неча масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлади. Шу билан биргаликда 2010 йилдан буён эса Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги имом-хатиб Хайруллоҳ домла Турматов сентябрь ойида вафот этганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг